Ёш ота тез ёрдамга шошилинч телефон қилиб гапира бошлади:— Доктор, қизим кўк дорини ичиб юборди! Нима қилишни билмаяпман!— Қизингиз ҳозир нима қиляпти? Ёнингиздами?— Ҳа? мана ёнимда турибди. Лаблари кўм-кўк! Тишлари ҳам! Кўкариб турган тилини чиқариб менга тиржайиб турибди... Айтинг, нима қилай?— Тез суратга олинг!!! (© https://latifa.uz/show/6375)